Ўзбекистон 2017 йилда Қозоғистонга мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини 560 минг тонна ёки 410 миллион долларгача етказмоқчи, деб ёзади «Газета.uz» «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компаниясига таяниб.
Ўтган йили Қозоғистонга 307 миллион долларлик 482,6 минг тонна сабзавот, мева, полиз экинлари, узум, дуккаклилар ва қуритилган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинган. Бу 2015 йилдаги кўрсаткичдан 89,6 минг тоннага ёки 23 фоизга кўп демакдир.
Жорий йилнинг январь—февралида қўшни мамлакатга ҳўл ва қуруқ мева-сабзавотлар экспорти 22 минг тонна — 15,9 миллион доллардан зиёдни ташкил этди. Бундан ташқари, 3,35 миллион долларлик шарбатлар, мурабболар, салқин ичимликлар ва консерваланган озиқ-овқатлар экспорт қилинди.
Изоҳ (0)