Буюк Британия пойтахтида 22 март, чоршанба куни содир этилган терактга алоқадор шахсларни қидириш бутун мамлакат бўйлаб олиб борилмоқда. Бу ҳақда «РБК» маълум қилди.
«Биз 6 манзилда тинтув ўтказдик ва 7 кишини қамоққа олдик. Полиция Бирмингем ва мамлакатнинг бошқа қисмларида қидирув ишлари олиб бормоқда», — дея таъкидлади Лондон полицияси вакили Марк Роули.
Sky News телеканалига кўра, полициянинг ўнлаб зобитлари Бирмингемдаги уйлардан бири яқинида ўтказилган операцияда иштирок этди. Даҳага олиб борувчи барча йўллар ёпиб қўйилди.
23 март, пайшанба куни эрталаб ҳудуд қуршовдан холи бўлди, бироқ гувоҳлар у ерда ҳозир ҳам кўплаб полициячилар борлигини айтмоқда. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)