Иқтисодий ва молиявий масалалар бўйича еврокомиссар Пьер Московиси Франция президентлигига номзод Франсуа Фийоннинг тикувчиси тиккан костюмларни совға сифатида олган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Canard Enchaine нашрига кўра, гап 2012 йилгача содир бўлган воқеалар ҳақида кетмоқда. Ўша пайтда парламент аъзоларига бундай ҳадялар ҳақида расмийларга маълум қилиш шарт бўлмаган.
«Бундан умуман хижолат бўлмайман, чунки бу чин дўстлар томонидан тақдим этилган ҳақиқий совғалардир. Улар буткул беғараз берилган», — дея таъкидлади еврокомиссар.
Эслатиб ўтамиз, Франсуа Фийон давлат маблағларини ноўрин сарфлашда гумон қилинмоқда, унга нисбатан расман тергов бошланди.
Изоҳ (0)