Лондонда террорчи пичоқ билан ҳужум қилган полициячи ҳалок бўлди. Бу ҳақда, The Guardian’га асосланиб, Meduza хабар бермоқда.
22 март куни Лондонда автомобиль Вестминстер кўпригида бир неча кишини уриб кетди. Шундан сўнг эркак (тахминларга кўра, шу машина ҳайдовчиси) парламент биноси олдида полициячига ҳужум қилди. Тўқнашув вақтида уч полициячи жабрланди. Ҳужум қилган шахс отиб ўлдирилди.
ОАВ Лондондаги теракт оқибатида икки киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди. Улардан бири аёл экани маълум; у кўприкда ҳалок бўлган. Иккинчи қурбон кимлиги маълум қилинмаган. Қурбонларнинг жами сони ҳам аниқ эмас.
Теракт оқибатида камида кўприкнинг ўзида камида 10 киши жабрланган. Франция нашрлари маълумотларига кўра, жабрланувчилар орасида франциялик уч ўқувчи ҳам бор.
Мавзуга доир: Лондондаги теракт. Фоторепортаж
Изоҳ (0)