Осиё—Тинч океани минтақасининг деярли барча фонд индекслари инвесторларнинг АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат иқтисодиётини қўллаб-қувватлашга қаратилган ислоҳотларни тезда ва тўлиқ жорий этишига шубҳаси асносида пасайиб кетди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Америка фонд индекслари ўтган йил сентябридан бери рекорд суръатларда — 1 фоиздан ошиққа пастлаганди. Шундан сўнг Япониянинг Nikkei 225 индекси 1,9, Topix 1,8 фоизга тушиб кетди. Shanghai Composite (Хитой) 0,8, Hang Seng (Гонконг) 1,5, KOSPI (Жанубий Корея) 0,6, S&P/ASХ 200 (Янги Зеландия) 1,6, NZX 50 (Янги Зеландия) 0,4 фоизга пасайди.
Экспертларга кўра, Трамп президент этиб сайланганида солиқлар қисқартирилиши ва давлат харажaтлари кўпайтирилиши ҳақидаги ваъдалар туфайли деярли бутун дунё фонд бозорларида кўтарилиш кузатилганди.
Бироқ энди мазкур ислоҳотлар амалга оширилган тақдирда ҳам уларни яқин орада кутмаслик лозимлиги аён бўлиб бормоқда.
Изоҳ (0)