Лондоннинг Вестминстер кўпригидаги теракт оқибатида бир аёл ҳалок бўлди. Бу ҳақда, Лондондаги авлиё Томас касалхонаси шифокорига асосланиб, Sky News хабар бермоқда.
Шифокорнинг сўзларига кўра, жабрланувчиларнинг баъзилари «фожиавий» жароҳатлар олган, деб ёзади Meduza.
Гувоҳлардан бирининг таъкидлашича, у Темза дарёсида одам жасадини кўрган.
Аввалроқ теракт оқибатида 10 га яқин одам жабрлангани ҳақида хабар берилган эди. Улар орасида пичоқ билан ярадор қилинган полициячи ҳам бор.
22 март куни Лондоннинг Вестминстер кўпригидаги пиёдаларни машина билан уриб ўтди, шундан кейин парламент биноси олдидаги тўсиққа бориб урилди. Сўнг полициячиларга ҳужум қилиб, улар томонидан отиб ўлдирилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)