Жанубий Корея собиқ президенти Пак Кин Хе ўз иши учун қамалишга лойиқ. Бу фикрни КХДРнинг «Корея марказий телеграф агентлиги» (КМТА) ахборот агентлиги билдирди, деб ёзади «ТАСС».
«Пак Кин Хе фош қилинган жиноятларга алоқадорлиги учун юз марта қамоққа тушишга лойиқ», — дея таъкидлади агентлик.
Мақолада у «Жанубий Кореянинг импичмент натижасида ҳокимиятдан четлатилган биринчи президенти»га айлангани қайд этилади. КМТА «унинг ҳокимиятига қарши намойишлар бутун Жанубий Кореяни қамраб олганидан кейин ўз хоҳиши билан истеъфо бериши керак бўлган Пак Кин Хенинг бемулоҳаза қайсарлиги»га эътибор қаратди.
Изоҳ (0)