Индонезиянинг Бали оролида рўй берган 5,5 магнитудали зилзила юзлаб хорижий сайёҳлар ўтакасини ёрди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Гувоҳларга кўра, кўплаб дам олувчилар ерости силкинишидан ваҳимага тушиб, меҳмонхоналардаги хоналарини тарк этди.
Индонезия фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш миллий агентлиги зилзила Денпасар шаҳрида кучли сезилганини қайд этди. Ерости силкинишлари 5 сония атрофида давом этди.
Жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот берилмади.
Изоҳ (0)