Сурия армиясининг «Жабҳат ан-Нусра» экстремистлари ҳамда уларнинг иттифоқдош гуруҳларига қарши бошланган тўқнашувга бир неча соат бўлганига қарамай жангарилар шарқий Дамашқдаги Аббосийлар майдонига кира олишмади, дея хабар беради «РИА Новости».
Аввалроқ, жангарилар Жобар шаҳри атрофидаги эски автовокзални эгаллаб олганди. Аммо Аббосийлар майдони ҳамда вокзал ҳудудини бўлиб турувчи Фaрис ал-Ҳури номли асосий кўча (400 метр атрофида) ҳарбийлар назоратида. Фронтнинг айнан шу ҳудудида шиддатли жанг кетмоқда — экстремистлар Сурия пойтахтининг тарихий ҳудудларига панадан туриб ҳужум қилиш мақсадида майдонга киришга ҳаракат қиляпти.
Ҳукумат қўшинларига тонгда шаҳар атрофидаги террористлар маконини ўққа тутган ҳаво авиацияси ёрдам кўрсатмоқда. Бундан ташқари, артиллерия қўшини Қасиюн тоғидан туриб жангарилар эгаллаган ҳудудларни ўққа тутмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)