Хитойнинг Хэнань провинциясидаги Пуян уезди бошланғич мактабларидан бирида рўй берган тиқилинчда икки ўқувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» маълум қилди.
ОАВга кўра, тиқилинчга ҳожатхонага киришдаги деворнинг бир қисми қулаши туфайли болалар ўртасида юзага келган ваҳима сабаб бўлган.
Бир ўқувчи касалхонага олиб кетилаётганида жон берди, иккинчисини шифокорлар тиббий муассасада қутқара олмади.
Шифохонада яна 20 нафар ўқувчи қолмоқда, улардан икки нафари оғир ҳолатда эканлиги билдирилмоқда.
Маҳаллий расмийлар зудлик билан фожиа тафсилотларини ўрганиш учун ишчи гуруҳ тузди.
Изоҳ (0)