Эстонияга 22 март, чоршанба куни НАТО халқаро батальони Британия контингенти учун оғир жанговар техниканинг биринчи туркуми етказилади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Техника Палдиски портига денгиз орқали етказилади. Жами 130 та жанговар техника, жумладан, Challenger 2 танклари, Warrior пиёда жанговар машиналари ва ёрдамчи машиналар келтирилиши кўзда тутилган.
Ҳозирда Эстонияда Буюк Британиянинг 200 нафардан ортиқ зобит ва аскари, Франциянинг 50 нафар ҳарбий хизматчиси бўлиб турибди. Апрель ўрталарида уларнинг сони тегишли равишда 800 ва 300 кишини ташкил этиши режалаштирилган.
Мамлакатдаги НАТО халқаро батальонига Буюк Британия қўмондонлик қилиши билдирилмоқда.
Изоҳ (0)