АҚШ ва Ироқ ИШИДга қарши биргаликда қарши туришда давом этади. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп ва Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий учрашувлари якуни бўйича Оқ уй томонидан 20 март, душанба куни тарқатилган қўшма баёнотда маълум қилинди, дея хабар беради «ТАСС».
«Етакчилар АҚШ ва Ироқ мамлакатда террорчиликка узил-кесил чек қўйиш, Ироқ қуролли кучлари ва бошқа асосий тузилмаларни мустаҳкамлаш мақсадида узоқ муддатли шерикликни давом эттириш ҳақида келишиб олди», — дейилади баёнотда.
Яқин ойлар ичида Вашингтон ва Бағдод савдо алоқаларини мустаҳкамлаш, инвестицияларни ривожлантириш, энергетика секторида ҳамкорликдаги фаолиятни кенгайтириш бўйича маслаҳатлашувлар ўтказади.
Шунингдек, икки давлат вакиллари маданий ва таълим алмашинуви имкониятларини муҳокама қилади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)