Россия ҳамда Босния ва Герцеговина 21 март, сешанба куни собиқ Иттифоқ мажбуриятларини бартараф этиш бўйича ҳукуматлараро келишувни имзолади. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Собиқ Иттифоқ ва собиқ Югославия ўртасидаги савдо айланмасига доир ҳисоб-китоблар бўйича Россиянинг Босния ва Герцеговина олдидаги қарзи 125,2 миллион долларни ташкил этади.
Россия молия вазири ўринбосари Сергей Сторчакка кўра, бу собиқ Иттифоқнинг сўнгги қарзи бўлиб, у 45 кун давомида тўлаб берилади.
Россия собиқ Югославиянинг қолган республикалари (Сербия, Хорватия, Черногория, Македония ва Словения) олдидаги қарздорликни 2011—2016 йиллар давомида тўлиқ қоплаган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)