Британия разведкаси Дональд Трамп ортидан электрон кузатув олиб бориш учун жалб этилмаган. Бу ҳақда АҚШ миллий хавфсизлик агентлиги (МХА) директори Майк Рожерс Конгресс вакиллар палатаси разведка қўмитасидаги чиқиши чоғида маълум қилди, дея хабар беради «Европейская правда».
Қўмита аъзоси Адам Шифф МХА директори Рожерсдан АҚШ Британия разведкасини президентликка номзод Трамп ортидан кузатишга жалб этгани ҳақидаги тахминни «мутлақо мантиқсиз» деб ҳисоблаши ёки йўқлиги ҳақида сўради.
Майк Рожерс айнан шундай деб ҳисоблаши ва агентликда бу айбловларни тасдиқловчи маълумотлар мавжуд эмаслигини маълум қилди.
Трамп офисидаги телефонлар Барак Обама топшириғига биноан Британия разведкаси томонидан эшитиб борилгани ҳақидаги тахминни олдинроқ судья Эндрю Наполитано Fox News телеканали эфирида илгари сурганди.
Кейинчалик бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Шон Спайсер ҳам эслатиб ўтди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)