Сурия мухолифатининг музокаралар бўйича олий қўмитаси ўз делегацияси Женевадаги музокараларнинг навбатдаги раундида иштирок этишини тасдиқлади. Бу ҳақда делегация аъзоси Яҳё ал-Аридий маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
«Таклифномалар жўнатилган. Делегация Женевага 22 март куни етиб боради ва эртасидан музокараларга киришади», — дея таъкидлади Яҳё ал-Аридий.
Мухолифат вакилига кўра, қўмита бўлажак музокараларда иштирок этишга жиддий қарамоқда. Делегация таркибига қуролли гуруҳлар вакиллари ҳам киритилган.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон пойтахти Остонада ўтган Сурия бўйича охирги музокараларда мухолифат иштирок этмаганди.
Изоҳ (0)