Эстонияга 20 март, душанба куни НАТО халқаро батальони француз контингентининг илк бўлинмаси етиб келади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Мамлакат мудофаа вазирлиги матбуот хизматига кўра, биринчи бўлинма таркибидан 50 нафар ҳарбий ўрин олган.
НАТО халқаро батальони сафида франциялик жами 300 нафар аскар ва зобит бўлиши кўзда тутилган. Улар Leclerc танклари ва зирҳли машиналар билан қуролланади.
Французлар Эстонияда 8 ой давомида бўлади, шундан сўнг уларни данияликлар алмаштиради. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)