Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги билан табриклади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Давлатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан самимий табрикларимни қабул қилинг. Ўтган йиллар давомида Россия—Ўзбекистон алоқалари стратегик шерикчилик даражасига чиқди.Путин мамлакатлар ўртасидаги фаол сиёсий мулоқот, шунингдек, савдо-иқтисодий, илмий-техник, гуманитар ва бошқа соҳалар, минтақа ва халқаро кун тартибидаги муаммоларни ҳал этишдаги сермаҳсул ҳамкорликни қайд этди.Владимир Путин, Россия президенти
Биргаликдаги ҳаракатларимиз билан Россия ва Ўзбекистон муносабатлари келгусида янада мустаҳкамланиши, Марказий Осиёда тинчлик, хавфсизлик ва барқарорлик таъминланишига эришишимизга ишончим комил.Россия президенти Шавкат Мирзиёевга мустаҳкам соғлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистон фуқароларига эса бахт ва омад тилади.Владимир Путин, Россия президенти
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев апрелда Россия Федерациясига давлат ташрифини амалга оширади.
Изоҳ (0)