Норвегия энг бахтли мамлакатлар рейтингида пешқадамлик қилди ва Даниянинг ўрнини эгаллади. Бу ҳақда World Happiness Report 2017 ҳисоботида маълум қилинди, дея хабар беради UzReport.
Мамлакат аҳоли жорий йилда ҳаётидан энг мамнун фуқаролар сифатида қайд этилди. Дунёнинг 155 давлати киритилган рўйхатдаги охирги ўринларни Сурия ва Яман эгаллади.
Мазкур рейтингнинг биринчи ўнлигида, шунингдек, Даниядан ташқари Исландия, Швейцария, Нидерландия, Канада, Янги Зеландия, Австралия ва Швеция жойлашган.
Изоҳ (0)