Исроилнинг Россиядаги элчиси Гари Корен мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари Пальмирада Сурия армияси объектларига зарба бериши муносабати билан Россия ТИВга чақиртирилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Тўғри, биз ундан бу ҳақда сўрадик. Бизда турли нохуш ҳодисаларнинг олиш учун махсус алоқа канали мавжуд. Мазкур канал янада самарали ишлаши ва Сурияда ким нима билан шуғулланаётгани борасида тушунмовчилик бўлмаслигини истардик», — дея таъкидлади Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов.
Исроил ОАВларига кўра, мамлакат авиацияси россиялик ҳарбийлар манзилига яқин ҳудудларга зарбалар берган.
Исроил ТИВ элчи Россия ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилгани тасдиқлади, бироқ у билан мулоқот тафсилотларини ошкор этмади.
Изоҳ (0)