Россиянинг Перм шаҳрида мактаб ўқувчиси бинонинг 25-қаватидаги балкон тўсиғида юргани акс этган видеони ижтимоий тармоқларга жойлаштирди, деб хабар бермоқда «Ura.ru».
Видеолавҳада ўсмир аввал балкондаги тўсиқ устида юргани, кейин эса қалдирғоч кўринишида балконга сакраганини кўриш мумкин. Кадр ортидаги бошқа болакай фойдаланувчилардан YouTube’даги каналга обуна бўлишни сўрайди ва келаси сафар шунга ўхшаш хатти-ҳаракат 50-қаватда ўтказилишига ваъда беради.
Интернет фойдаланувчилари мазкур видеоролик «Грибоедовский» турар-жой мажмуасида суратга олинганини аниқлайди. Кадрдаги «қаҳрамон» эса маҳаллий мактабнинг 5-синф ўқувчиси экани аниқланди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)