Қозоннинг Кабан кўлида оққуш қор эриши натижасида сувни ифлослантирган чиқиндиларни олиб ташлаётгани маҳаллий аҳоли томонидан видеога олинди. Бу роликка Kazanfirst нашри эътибор қаратди, дея хабар беради TJournal.
Нашр мухбирларининг қайд этишича, Қозон маъмурияти 2015 йилда ушбу кўлга бир неча оққушларни олиб келган. Маҳаллий ОАВ шундан бери мунтазам равишда уларнинг турмуши ҳақида хабарлар тайёрлайди.
Видео остида баъзи фойдаланувчилар оққушларнинг одамлардан кўра сариштароқ экани ҳақида ҳазил аралаш изоҳлар қолдирган. Фойдаланувчилардан бири эса урғочи оққушнинг хатти-ҳаракатини уя «қуриш» ҳаракати билан изоҳлаган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)