BuzzFeed сайти журналисти Жесси Макларен Twitter’га Оқ уй матбуот котиби Шон Спайсернинг брифингдаги нутқидан парча жойлаб, унда матбуот котиби галстугидан «зангори экран» сифатида фойдаланиб турли видеороликлар жойлаштирди. Бунга Elite Daily нашри эътибор қаратди.
Брифинг 16 март, пайшанба куни бўлиб ўтган. Нашр қайд этишича, барибир эртами-кеч кимдир Спайсернинг яшил галстук тақишидан фойдаланган бўларди. Матбуот котиби нутқ сўзлаётган пайт унда бирин-кетин телевизорнинг оқ шовқини, ядровий портлаш, сузаётган дельфинлар, «Шуъла» фильмидаги Жек исмли қаҳрамон ювиниш хонаси эшигини синдираётгани тасвирланган видеолар пайдо бўлди.
Якунда эса галстукда Спайсернинг ўзи пайдо бўлди.
Бир сутка ичида ушбу видеоролик 34 минг ретвит ҳамда 58 мингдан ортиқ лайк йиғди.
Январь ойи охирида тармоқда Спайсер брифингга АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат Миллий хавфсизлик кенгашининг мавжуд тузилишига ўзгартириш киритиш қарорига нисбатан билдирилган твитларни қоғозга чиқариб келгани учун кулгига қолган эди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)