UzMobile миллий алоқа оператори биносида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази вакиллари иштироқида матбуот брифинги бўлиб ўтди.
Аҳолини ахборотлаштириш ва замонавий технологияларни жамият ҳаётига олиб кириш бўйича қилинган ишлардан хабардор қилиш мақсадида ташкил этилган тадбирда оммавий ахборот воситалари ходимлари, жамоатчилик вакиллари қатнашди.
Мутасадди ташкилотлар томонидан қилинган ишлар сарҳисоби, келгусидаги режалар ва турли тегишли мавзулардаги савол-жавобларни ўз ичига олган мулоқот давомида хусусан «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» давлат дастури доирасида UzMobile миллий алоқа оператори Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда ўз абонентларига интернет тармоғида pm.gov.uz, gov.uz ҳамда барча давлат органлари сайтларига бепул уланиш имкониятини яратгани ҳақида сўз борди. UzMobile томонидан яна қуйидаги сайтлардан фойдаланиш бепул бўлиши таъкидланди:
data.gov.uz – очиқ маълумотлар портали;
regulation.gov.uz – меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш портали.
Мазкур акция ташкилотчилари Ўзбекистоннинг бошқа мобил алоқа операторлари ҳам давлат хизматларидан аҳолининг фойдаланишига қулайлик яратиш учун имтиёзлар яратиб, бундай ташаббусларда фаол иштирок этишига умид билдирмоқда.
Изоҳ (0)