Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига 25 йил тўлгани муносабати билан Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Сушма Сваражга табрик йўллади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Сиз ва бутун ҳинд халқини муҳим юбилей сана – Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги билан чин дилдан табриклашдан мамнунман.«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!25 йил давомида томонларнинг изчил саъй-ҳаракатлари натижасида ўзаро ҳурмат, ишонч ва бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш тамойилларига асосланган узоқ муддатли ва кўп қиррали ҳамкорлик йўлга қўйилганлигини мамнуният билан қайд этмоқчиман.
Жорий йилнинг 23 март куни Нью-Деҳли шаҳрида ташқи ишлар вазирликлари ўртасида бўлиб ўтадиган сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди икки давлат ҳамкорлигига қўшимча туртки беришига ҳамда узоқ муддатли Ўзбекистон—Ҳиндистон стратегик шерикчилигининг янги йўналишларини белгилаб олишга имкон беришига қатъий ишонч билдираман.
Мазкур имкониятдан фойдаланиб, Сизга, ҳурматли Вазир хоним, мустаҳкам соғлик, бахт ва Сизнинг давлат лавозимидаги фаолиятингизда улкан зафарлар тилайман.
Абдулазиз Комилов, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири
Изоҳ (0)