18 март куни халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Вилоят ҳокимлигидан маълум қилишларича, унда вилоят ҳокими Ўктам Барноев ҳам қатнашган.
Сессияда ташкилий масала кўрилган. Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ш.Ўринов лавозимидан озод этилиб, ушбу вазифага подполковник Шуҳрат Алиев тайинланган.
Хабар беришларича, Шуҳрат Алиев шу кунгача Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
«Депутатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ушбу қарорини бир овоздан тасдиқлади», — дейилади ҳокимлик ахборотида.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)