Мэриленд штати федерал суди 16 март куни президент Дональд Трампнинг миграция ҳақидаги фармони амал қилишини тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда, деб ёзади «Газета.ru».
15 март, чоршанба куни Гавайи федерал суди Трампнинг миграция ҳақидаги фармони кучга киришига бир неча соат қолганда уни амал қилишини чекловчи вақтинчалик қарор чиқарган эди.
Аввалроқ Трамп Гавайи судининг миграция ҳақидаги қарорини ваколатлар доирасидан чиқиш деб атаган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)