Нидерландия Туркиянинг Роттердамдаги бош консуллигига мамлакат оила ва ижтимоий сиёсат вазирини қўймай, аёллар ҳуқуқини бузди. Бу ҳақда вазир Фотима Бетул Саян Каянинг ўзи маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
«Демократиянинг асосий қадриятларига зид тарзда Нидерландия аёл вазирни мамлакатининг Роттердамдаги бош консуллигига қўймади. Сўз, йиғилишлар, ҳаракатланиш эркинликлари қўпол равишда бузилди. Ўзини бундай тутиш ҳатто Европа марказида ҳам аёллар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида жиддий муаммолар борлигини кўрсатди», — дея таъкидлади Фотима Бетул Саян Кая.
Туркия вазири Нидерландия шу тариқа Вена конвенциясига риоя этмаганлигини билдирди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)