SpaceX компаниясининг EchoStar-23 телекоммуникация сунъий йўлдошини ташувчи ракета Falcon 9 нинг парвози об-ҳаво шароити туфайли бошқа кунга кўчирилди. Бу ҳақда компаниянинг Twitter’даги хабарига таяниб, «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
«Парвоз кучли шамол туфайли кейинга қолдирилди, навбатдаги парвозга уринишни амалга ошириш эҳтимоли устида иш олиб бормоқдамиз», — дейилади хабарда.
Парвоз 14 март, бугунга режалаштирилган бўлиб, об-ҳаво башоратлари мақбул эди.
EchoStar-23 сунъий йўлдоши Жанубий Америка ҳудудида телеузатиш узатиш учун мўлжалланган. Оғирлиги 5,5 тонна бўлган қурилма геостационар орбитада 35 минг километрга яқин баландликда ишлаши лозим.
Изоҳ (0)