Intel корпорацияси Исроилнинг ҳайдовчисиз автомобиллар учун оптик тизимларга ихтисослашган Mobileye компаниясини сотиб олганини эълон қилди, деб ёзади Meduza.
Америкаликлар Mobileye’нинг барча акцияларини сотиб олади, олди-сотди битими тахминан 15 миллиард долларни ташкил этади.
Ҳайдовчисиз автомобиллар учун ускуналар яратиш бўйича бирлашган лаборатория Исроилда жойлашади. Mobileye’ни харид қилиш бўйича олди-сотди тўққиз ой ичида якунланиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)