Viber мессенжери гуруҳ чатларида махфий тарзда мулоқот қилиш учун мўлжалланган функцияни қўшди, деб ёзади Meduza. Фойдаланувчилар белгиланган вақт ўтгач, ўз-ўзидан йўқ бўладиган «махфий чатлар»ни яратиши мумкин.
Аввалроқ ўз-ўзини йўқ қилиш таймери алоҳида хабарлар учун мавжуд эди — ушбу функция Viber’да январда пайдо бўлган эди. «Махфий чатлар»да, шунингдек, хабарни қайта юбориш мумкин бўлмайди.
Чат ичидаги нарсалардан нусха олиш мумкин бўлмаслиги учун «махфий чат»дан скриншот олиш имконияти Android’да блоклаб қўйилади. Агар кимдир скриншот олса, iOS фойдаланувчиларига бу ҳақда билдиришнома юборилади.
Изоҳ (0)