Жанубий Калифорния ва Индиана университетлари олимлари барча Twitter-аккаунтларнинг 15 фоизга яқини ботлар эканлигини аниқлади, деб ёзади «Коммерсантъ».
Янги тадқиқот рўйхатдан ўтган 319 миллион фойдаланувчиларнинг 48 миллиондан ортиғи тирик одамлар эмаслигини кўрсатди. Аммо улар бошқа фойдаланувчилар билан ўзаро муносабатга киришиши, масалан, уларнинг хабарларига «лайк» қўйиши ёки уларни «ретвит» қилиши мумкин.
Фойдаланувчи ҳақиқий ёки ҳақиқий эмаслигини аниқлаш учун тадқиқотчилар уларнинг дўстларини, хабарларининг мазмунини, улар қандай вақт оралиғида чоп этилганини, профилларини ва ҳатто, твитларнинг ҳиссий жиҳатларини таҳлил қилди. Ботлар норасмий тилда ва қисқа гаплар билан «мулоқот қилиши» аниқланди.
Шу тариқа, олимлар фаол фойдаланувчиларнинг 9—15 фоизи ботлар эканлиги ҳақидаги хулосага келди. Аммо Twitter ўтган ойда берган маълумотга кўра, фаол фойдаланувчиларнинг 8,5 фоизи ботлар ҳисобланади.
Изоҳ (0)