Хоккей бўйича Норвегия чемпионати доирасидаги «Сторхамар» ва «Спарта» ўртасидаги учрашув 8,5 соат давом этди. Мазкур натижа хоккей ўйинининг давомийлиги бўйича янги жаҳон рекорди сифатида қайд этилди, деб хабар бермоқда Meduza.
Жамоалар майдонда 217 дақиқа ўтказди – бу 11 та давр (бўлим) деганидир! Якшанба куни кечги пайт бошланган ўйин душанба куни тунги 03:00 ларда тугади. «Сторхамар» 8-овертаймда гол уриб, 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Буни ҳеч қачон унутмаймиз. Ҳар икки жамоага ажойиб тажриба учун ташаккур.Учрашув якунланишига қадар қанча мухлис трибунани такр этганига аниқлик киритилмаган.«Сторхамар» хоккей клуби
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)