12 март куни Гаитининг шимолида карнавал бўлаётган вақтда автобус кўчада мусиқа чалаётганларни босиб кетиши оқибатида камида 34 киши ҳалок бўлиб, 15 киши жиддий жароҳат олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Гаити фуқаролар муҳофазаси органи вакили сўзларига кўра, аввалига автобус икки йўловчини уриб юборган, улардан бири воқеа содир бўлиши билан оламдан ўтган. Шундан сўнг автобус яна озгина юриб, мусиқачилар тўпланган жойга бостириб келиб, 33 кишини ўлдирган.
Маълум қилинишича, ҳайдовчи автобус бошқарувини назоратдан чиқариб юборган.
Ҳодиса мамлакат пойтахти Порт-о-Пренсдан 150 километр шимолда жойлашган Гонаив шаҳрида содир бўлди. Атрофдаги одамлар автобусни ёқиб юборишга, ҳайдовчи ва йўловчиларни жазолашга уринди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари ҳайдовчи ва йўловчиларни қийинчилик билан полиция участкасига беркитди.
Воқеа содир бўлган жойга шифокор ва қутқарув хизмати вакиллари етиб борди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)