Жанубий Корея президенти лавозимидан четлатилган Пак Кин Хе 12 март, якшанба куни кечки пайт Сеул марказидаги ўзи эгаллаб турган давлат қароргоҳини тарк этади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Yonhap агентлигига кўра, Пак Кин Хе пойтахтнинг Самсон-дон даҳасидаги шахсий уйига кўчиб ўтиши учун деярли ҳамма нарса тайёр. Собиқ президент бундан аввал баёнот бериши ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, 10 март куни Жанубий Корея Конституциявий суди Пак Кин Хе импичментини тасдиқлади. Бунинг оқибатида у президентлик иммунитетини йўқотди ва жиноий таъқиб нишонига айланиши мумкин.
Бу мамлакат прокуратурасига Пак Кин Хени терговни қизиқтираётган кўплаб масалалар, хусусан, дугонаси Чхве Сун Силь билан боғлиқ коррупциявий можаро бўйича сўроққа тутиш имконини беради. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)