Туркия бош вазири Биноли Йилдирим оила ва ижтимоий сиёсат вазири Фотима Бетул Саян Кая Роттердамда намойишчиларга мурожаат қилиши ва консуллик биносига киришига йўл қўймаган Нидерландия расмийлари ҳаракатларини танқид қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Биз Нидерландия расмийлари ҳаракатларига кескин норозилик билдирамиз. Анқаранинг жавоб чоралари қаттиқ бўлади. Туркияга ва дипломатик иммунитетга эга бўлган вазирга босим ўтказилишига йўл қўйиб бўлмайди. Европа давлатларидаги дўстларимиз демократия ва сўз эркинлиги мавзусида мулоҳаза юритишни ёқтиради, ўзлари эса инсон ҳуқуқларига нисбатан ҳурматсизликни намойиш этди.Туркия бош вазири Роттердамда юз берган ҳодисани «катта дипломатик можаро» деб атади ва Нидерландия ҳудудида яшовчи миллатдошларини «осойишталикни сақлаш ва фитналарга учмаслик»ка чақирди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!Биноли Йилдирим, Туркия бош вазири
Изоҳ (0)