Нидерландия полицияси Туркиянинг Роттердам шаҳридаги консуллиги биноси олдида тўпланган намойишчиларни тарқатиб юборди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Аввалига Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг икки мингга яқин тарафдори ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан дипломатик ваколатхонадан тинч йўл билан тарқатиб юборилди.
Бироқ Туркия оила ва ижтимоий сиёсат вазири Фотима Бетул Саян Кая йиғилганлар олдида чиқиш қилмай, Роттердамни тарк этишга мажбур бўлгани ҳақидаги хабардан сўнг намойишчилар яна консуллик биноси олдида тўпланди ва полициячиларга турли буюмлар улоқтирди.
Бунга жавобан полиция куч ишлатишга мажбур бўлди ва бир неча намойишчини қўлга олди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)