Ироқ ҳарбийлари Мосул шаҳри ғарбий қисмининг учдан биридан кўпроғини ИШИД жангариларидан озод қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Ўнг қирғоқнинг учдан биридан кўпроғи бўлинмаларимиз назорати остига олинди», — дея маълум қилди AFP агентлигига операция қўмондони генерал Маън ас-Саъдий.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)