3 март куни Қозон федерал университетида «Мисс ҚФУ — 2017» гўзаллик, латофат ва ижодкорлик танлови финали бўлиб ўтди. Бу ҳақда Татаристон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси расмий сайти хабар берди.
100 дан ортиқ иштирокчи қизларнинг 16 нафаригина финал босқичига чиқди, улар орасида Татаристон, Хитой, Африка мамлакатлари, шунингдек, Ўзбекистон вакилалари ҳам бор эди, улар мамлакат шарафини муносиб тарзда ҳимоя қилди, дейилади хабарда.
ҚФУнинг Халқаро алоқалар, тарих ва шарқшунослик институтининг 2-курс талабаси Сабина Мусаева бир йўла иккита — «I Вице-Мисс» ва «Мисс истеъдод» йўналишларида ғолиб бўлди, «Мисс Шарқ гавҳари» йўналишида эса ҚФУ Филология ва маданиятлараро коммуникация институтининг 4-курс талабаси Динора Ҳабибуллинага тенг келадигани топилмади.
Изоҳ (0)