Тошкент вилояти Зангиота туманидаги хонадонларнинг бирида қўлбола электр иситиш мосламасидан фойдаланиш оқибатида ёнғин содир бўлди.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматидан маълум қилишларича, ёнғин оқибатида уйнинг 15 квадрат метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.
«Ёнғинни ўчириш вақтида уй эгасинининг куйган ҳолдаги жасади топилган», — дейилади ИИВ ахборотида.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)