6 март куни Тошкент шаҳар Олмазор туманида номаълум шахс Форобий 17-берк кўчасида яшаган, 1971 йилда туғилган аёлнинг уйига кириб, уни танасининг турли жойларига ўткир тиғли жисм билан уриб, жароҳат етказган ва воқеа жойидан яширинган.
Натижада жабрланувчи турли тан жароҳатлари билан қўшни аёлнинг уйига ёрдам сўраб чиқиб, шу ерда жони узилган. «Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган», — дея хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.
Олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида ушбу қотиллик жиноятини Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган, 9-синф ўқувчиси содир этганлиги аниқланиб, у қўлга олинган.
«Ҳозирда мазкур мудҳиш жиноятнинг сабабларини аниқлаш юзасидан тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади ИИВ ахборотида.
Вазирлик ахборотида аёл қаерда, қандай касб билан шуғулланганига, 9-синф ўқувчиси айнан қайси таълим муассасасида таълим олишига аниқлик киритилмаган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)