Германиянинг Дюссельдорф шаҳри марказий вокзалида болта билан қуролланган эркак 5 кишини яралади, деб хабар беради «ТАСС».
Bild нашрига кўра, эркак вокзалга келган поездлардан биридан чиққан ва шундан сўнг оломон орасида болтасини ишга солган.
Шимолий Рейн—Вестфалия федерал ери полицияси Facebook’даги саҳифасига йўловчиларга ҳужум уюштирган шахс ҳақидаги маълумотни жойлаштирди.
«Собиқ Югославиядан бўлган, Дюссельдорф атрофидаги Вуппертале шаҳрида яшовчи 36 ёшли эркак. Гумонланувчининг руҳият борасида муаммолари бор», — дейилади хабарда.
Ҳуқуқбузар қочишга уриниш чоғи жароҳат олди ва касалхонага ётқизилди. Полиция юз берган ҳодисани террорчилик билан боғламади.
Изоҳ (0)