Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида 9 март куни Саудия Арабистони элчиси Абдураҳмон бин Абдуллоҳ аш-Шая билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Ҳамкорликни, аввало савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳаларда янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш истиқболларига урғу берилди.
«Турли даражаларда бўлажак икки томонлама учрашувлар жадвали ва кун тартиби бўйича ҳам фикр алмашилди», — дейилади вазирлик ахборотида.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)