Тошкент метрополитеннинг пенсионерлар сабаб йўқотган даромадлари Ўзбекистон бюджети ҳисобидан қопланади. Бу ҳақда, «Газета.uz» хабарига кўра, 9 март, пайшанба куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.
Аввал хабар қилинганидек, 15 мартдан бошлаб пенсионерлар 10:00—16:00 оралиғида Тошкент метрополитенидан бепул фойдаланишлари мумкин. Қайд этишларича, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси шу ҳақдаги қарорни 9 март куни қабул қилган. Шу куннинг ўзида Тошкент шаҳар ҳокими ҳам тегишли қарорни имзолаган.
Метрополитен бошлиғи Ойбек Худойқуловнинг журналистларга хабар беришича, бепул юриш ҳуқуқидан фойдаланиш учун пенсионерларнинг метрополитен операторига пенсия гувоҳномасини кўрсатиши кифоя қилади. Оператор пенсионерга махсус (одатийларидан фарқ қилувчи) бир марталик жетонни тақдим этади.Бундай жетондан фойдаланиш учун махсус турникет ажратилган. Пенсионерлар учун белгиланган вақт оралиғида метрополитен хизматидан фойдаланишда чекловлар йўқ, бироқ ҳар сафар алоҳида жетон олинади. Қарор нафақат Тошкент шаҳридаги, балки Ўзбекистоннинг барча пенсионерлари учун татбиқ этилади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)