Жорий шароитларда Пхеньян билан музокаралар олиб бориш ҳам, минтақада АҚШ томонидан Жанубий Корея билан ҳамкорликда ўтказиладиган ҳарбий ўқув машғулотларини тўхтатиб қўйиш ҳам мумкин эмас. Бу ҳақда Корея Республикасининг БМТдаги доимий вакили Чо Тэ Юл Хитойнинг КХДР томонидан ядро дастурининг тўхтатиб қўйилиши эвазига, ҳарбий манёврларни бекор қилиш таклифини изоҳлаётиб айтиб ўтди, деб ёзади «ТАСС».
«Ҳозир ҳарбий машғулотларни тўхтатиб қўйиш ёки Шимолий Корея билан музокаралар олиб бориш ҳақида гапириладиган пайт эмас. Бунинг учун яратилган барча имкониятлар тугаб битди, Шимолий Кореянинг хатти-ҳаракатларини тубдан ўзгартиришнинг ягона усули — унга босим ўтказишда ва санкциялар киритишда давом этиш», — деди дипломат.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ билан ҳамкорликдаги машғулотлар мудофаа хусусиятига эга бўлиб, «жуда узоқ вақтлардан буён давом этмоқда. «Ушбу машқларни Шимолий Кореянинг ноқонуний ядро ва ракета билан боғлиқ провокацияларига мувофиқлаштиришга йўл қўйиб бўлмайди», — дея таъкидлади у.
Изоҳ (0)