Гватемаладаги вояга етмаганлар учун мўлжалланган етимхонада ёнғин юз бериши оқибатида 21 киши ҳалок бўлди, деб ёзади «ТАСС».
Ҳодисада жабрланган 14 ёшдан 17 ёшгача бўлган яна 20 дан ортиқ киши касалхонада ётибди. Улардан баъзиларининг аҳволи ўта оғир деб баҳоланмоқда.
Фожиа республика пойтахти яқинидаги Сан-Хосе-Пинула муниципалитетида содир бўлди. Бундан аввал етимхонада маъмурият ходимларининг шафқатсиз муносабатидан норозилик туфайли, тартибсизликлар юзага келган эди. Баъзи маълумотларга кўра, бундай тартибсизликлар чоғида етимхонадан камида 60 киши қочиб кетган.
Мамлакат парламенти воқеа юзасидан пухта текширув олиб боришни талаб қилди. 8 март, чоршанба куни Гватемала ҳукумати президент Жимми Моралес фармони билан болалар ҳалокати туфайли уч кунлик мотам эълон қилди.
Изоҳ (0)