Америкаликларнинг аксарияти АҚШ президенти Дональд Трамп Twitter микроблоглари ижтимоий тармоғидаги фаоллигини камайтириши лозим деб ҳисоблайди. Бу ҳақда USA Today газетаси ва National poll ташкилоти томонидан ўтказилган сўровнома натижалари гувоҳлик беради, деб ёзади «ТАСС».
Сўровнома натижаларига кўра, унда қатнашганларнинг камида 59 фоизи «Трамп шунча твит ёзишни тўхтатиши лозим» деган фикрда. Шу билан бир пайтда сўровнома иштирокчиларининг 28 фоизи «твитлар америкаликлар билан тўғридан-тўғри боғланишнинг яхши усули» деб ҳисоблайди.
Сўров, шунингдек, АҚШ фуқароларининг Трампнинг либерал ОАВлар ҳақидаги фикрига нисбатан муносабатини ҳам кўрсатди. Давлат раҳбари уларни халқ душмани деб атаган эди. Сўровнома иштирокчиларининг 59 фоизи Оқ уй раҳбарининг фикрига қўшилмади. Улардан 42 фоизи ОАВлар Трампга нисбатан янглиш ва адолатсиз муносабатда бўлаяпти деган фикрда.
Изоҳ (0)