Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида иккинчи жаҳон уруши давридаги бомба аниқланиши туфайли 8 минг киши эвакуация қилинди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Rheinische Post нашрига кўра, гап АҚШ авиация бомбаси ҳақида кетмоқда. Ярим тонна оғирликдаги хавфли қурилма 8 март, чоршанба куни кечки пайт Теодор кўчасида топилди.
Бомба аниқланиши муносабати билан бир километр радиусдаги уйларда яшовчи 8 минг киши, шунингдек, ҳодиса жойи яқинидаги меҳмонхонанинг 250 нафар мижози эвакуация қилинди. Эвакуация ҳудудидаги компаниялар офислари вақтинча ёпилди.
Бомба 9 март, пайшанба, куннинг иккинчи ярмида Дюссельдорф ўқ-дорилар утилизацияси хизмати томонидан зарарсизлантирилиши билдирилмоқда.
Изоҳ (0)