ИШИД жангариларининг Афғонистон пойтахти Кобулдаги госпиталга ҳужуми қурбонлари сони 49 кишига етди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Олдинроқ мазкур теракт оқибатида 30 киши ҳалок бўлгани билдирилганди. Яна 76 киши турли даражада жароҳатланди.
8 март, чоршанба куни шифокорлар кийимидаги қуролли кишилар гуруҳи АҚШ элчихонаси яқинидаги Сардор Муҳаммад Довуд Хон номли госпиталга ҳужум қилди. Улардан бири касалхонага киришда ўзини портлатиб юборди. 3 нафар шериги эса тиббий марказ ҳудудига кириб, у ердаги кишиларга қарата ўт очди.
Жангарилар афғон махсус бўлинмаси томонидан йўқ қилинди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)