Малайзия ТИВ КХДР элчихонасига маҳаллий полициянинг Ким Чон Нам ўлдирилиши иши бўйича иккинчи котиб Хён Гван Сон тергов билан ҳамкорлик қилиши талабини етказди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, 44 ёшли дипломат ҳозирда ҳам Малайзия ҳудудида бўлиб турибди.
Расмийлар мазкур иш бўйича яна бир гумонланувчи — Air Koryo авиакомпанияси ходими 37 ёшли Ким Ук Иль ҳам мамлакатни тарк этмаганига ишончи комил. Малайзия суди 3 март куни уни қамоққа олишга ордер берди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)