Америка разведка хизматларининг маълумотларига кўра, ИШИД террорчилик ташкилоти етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий Ироқ чўлларида яшириниши мумкин. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Хабар беришларича, Бағдодий Мосул остонасидаги жанглар вақтида алоқага чиқмаган, бу ҳолат жанговар ҳаракатларга раҳбарлик қилиш бўйича ваколатлар бевосита дала қўмондонларига топширилганини билдириши мумкин.
Айни вақтда, унинг ўзи хавфсиз жойга кўчган бўлиши эҳтимоли йўқ эмас.
Қайд этишларича, Бағдодий унинг қаерда эканини аниқлашга имкон берувчи алоқа воситаларидан фойдаланмаган ҳолда, ўзи турган жойни ҳар куни бир неча бор ўзгартириши мумкин.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)